Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ол-Сауд АҚШ президенти Дональд Трампнинг Исроилдаги элчихонани Ал-Қудсга кўчиришга доир қарорини танқид қилди. У Араб давлатлари лигаси (АДЛ) саммитидаги нутқида шу ҳақида маълум қилди. 

АДЛ саммити якшанба куни Суриядаги эскалация фонида Саудия Арабистонининг Даҳран шаҳрида бўлиб ўтади.

"Биз АҚШ маъмуриятининг элчихонани Ал-Қудсга кўчиришга доир қарорини яна бир бор рад этамиз", - деди қирол. 

Саудия қиролининг сўзларига кўра, Шарқий Ал-Қудс Фаластин пойтахти ҳисобланади. 

АҚШ президенти Дональд Трамп Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олгани ва Америка элчихонасини ўша ерга кўчиришга қарор қилганидан сўнг Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Ал-Қудс атрофидаги вазият ўзгармаса, Фаластин Исроил билан барча келишувлардан, шу жумладан Ослодаги келишувлардан ҳам воз кечмоқчи эканини маълум қилган. Трампнинг Ал-Қудс бўйича қарори дунёнинг аксарият мамлакатлари, энг аввало Яқин Шарқ ва Фаластин томонидан салбий қабул қилинди.