Ёзувчи Конан Дойлнинг Шерлок Холмс ҳақидаги қўлёзмаси 312 минг долларга сотилди
Машҳур инглиз ёзувчиси Артур Конан Дойлнинг изқувар Шерлок Холмс ва унинг ёрдамчиси доктор Ватсоннинг саргузаштлари ҳақидаги “Раққос одамчалар” номли асарининг қўлёзмаси АҚШдаги Heritage Auctions аукционида 312,5 минг долларга сотилди.
Аукцион 18 апрелда Техасда ўтказилган, интернетда унинг онлайн-намойиши олиб борилган. Савдолар бошлангунгача қўлёзма 200 минг долларга баҳоланаётганди ва аукциондаги дастлабки нархи ҳам шу нархда белгиланган.
Қўлёзма 1903 йил билан саналанган ва 53 та варақдан иборат. Аукцион ташкилотчиларининг маълум қилишича, қўлёзмада муаллифнинг учта имзоси бор.
“Раққос одамчалар” асари “Шерлок Холмснинг қайтиши” тўпламига кирган ҳикоялардан бири бўлиб, унда машҳур изқуварнинг жиноятчини топиш учун сирли шифрни топиши ҳақида сўзланган. Конан Дойлнинг ўзи эса бу асарини энг яхши асарларидан 3-рақамлиси деб атаган.
Конан Дойлга мансуб қўлёзма Далласдаги аукционга қўйилган 176 та ҳужжатдан энг қиммат сотилгани бўлди. Аукционда, шунингдек, АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон ва ҳуқуқ ҳимоячиси Мартин Лютер Кингнинг қўлёзмалари ва дастхатлари ҳам сотилган.
Мавзуга оид
18:43 / 16.08.2024
Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди
11:29 / 14.08.2024
Тошкентда 230 та қоидабузарлик қилган аёл ҳайдовчининг Lacetti’си хатланиб, аукционда сотиб юборилди
13:25 / 21.05.2024
2024 йилда 6 минг гектар ер майдони аукционга чиқарилади
13:00 / 27.03.2024