Бугунги кунда Ўзбекистон бозорида ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотларнинг янги турлари нафақат юқори сифатли ва ҳамёнбоп нарх билан, балки бизнинг энг муҳим эҳтиёжларимизга ҳам жавоб беради. Айниқса, бу болалар учун мўлжалланган маҳсулотларга тааллуқлидир.

Боланинг айнан овқатланишга бўлган эҳтиёжини маълум бир меъёрда қондириш учун «Nestle» компанияси томонидан ўзбек бозори учун бутунлай янги бўлган маҳсулот «NIDO®» сутли ичимлигини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Янги маҳсулот асоси – ёғлилиги 1,8 фоиз бўлган табиий сут. Маҳсулот Наманганда жойлашган «Nestle» заводида ишлаб чиқарилган ва сифати ҳамда хавфсизлиги бўйича барча халқаро стандартларга жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, «Nestle» компанияси Ўзбекистонда биринчилар қаторида қадоқланган ультрапастеризацияланган сутини ишлаб чиқаришни бошлади. Ушбу жараён сут температурасини тезлик билан баланд даражага кўтариб, худди шундай тез совитишдан иборат.

Ушбу технология табиий сутнинг барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда, зарарли микробларни ўлдиради. Бироқ болаларга ақлий ва жисмоний топшириқлари ошганда қўшимча кўмак керак. Бугунги кун ўқувчилари бошидан ўтказаётган бу мураккабликлар ота-оналарни ташвишга солиб қўймоқда. Болалар ўқув жараёнига жалб қилиниб, ҳаётга биринчи мустақил қадамини ташлар экан, ҳар бир она, боласи ўз назоратида бўлмаган пайтлари унинг тўлиқ ва бир меъёрда овқатланишини қанчалик уддалай оларканман, деб ўйлайди. Боланинг овқатланиш тартиби бу даврда унинг ақлий ва жисмоний соғлигининг муҳим жиҳатларидан бири саналади. Табиий сут асосида ишлаб чиқарилган ушбу ичимлик мактаб ёшидаги болаларнинг овқатланишида фойдали қўшимча ҳисобланади. Бунга сабаб унинг таркибида витамин ва микроэлементлар мавжудлигидир. Ушбу янги маҳсулотда ёғ миқдори 1,8 фоизни ташкил этадиган сут боланинг янги билимларни ўзлаштириш қобилиятини яхшилайдиган  темир ва В витамини, иммунитетни кучайтирадиган А ва С витаминлари ва рух, шунингдек, боланинг ўсиши учун оқсил ва D витамини билан бойитилган.

Бугунги кунда маҳсулот Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида жойлашган дўконларда мавжуд бўлиб, ота-оналар фарзандлари ҳатто уларнинг назорати остида бўлмаганда ҳам уларга ғамхўрлик қилиш имкониятини беради. «NIDO®» жуда қулай – уни болалар ўзи билан бирга мактабга, спорт машғулотларига ёки пиёда саёҳатга олиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, болалар учун ширин таъм ва нозик ваниль ҳидига эга.

Фото: Nestle