Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ким Чен Ин билан учрашувдан кетиб қолиши мумкинлигини маълум қилди
Фото:AP Photo/Pablo Martinez Monsivais
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувни, агарда у «самара бермаслигини» тушунса, тарк этади. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар қилинган.
«Агарда мен учрашув пайтида у самара бермаслигини тушунсам, мен ҳурмат келтирган ҳолда уни тарк этаман ва биз ҳозир қилаётган ишимизни ёки ҳали қилмаган нарсамизни бажарамиз», - дея айтиб ўтди Трамп.
Унинг шунингдек таъкидлашича, АҚШ учрашув муваффақиятли ўтишига умид билдирмоқда. Бироқ, унинг сўзларига кўра, «агарда АҚШ учрашув муваффақиятли бўлмайди, деб ҳисобласа, у юз бермайди».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан «яқин ҳафталар ичида» учрашишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилганди. «Мен яқин ҳафталар ичида Ким Чен Ин билан учрашиб, Корея ярим оролини ядровий қуролсизлантириш масаласини муҳокама қиламан. Умид қиламанки, бу учрашув муваффақиятли бўлади ҳамда биз уни кутмоқдамиз», - дея айтиб ўтди Трамп.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026
Politico: Трамп НАТО давлатларини “яхши” ва “ёмон”га ажратди
11:45 / 22.04.2026