Ўзбекистон | 13:02 / 19.04.2018
11112
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Мўғулистонга автомобиллар ва мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беради

Фото: UzDaily

Ўзбекистоннинг Мўғулистондаги элчихонаси ташаббуси билан икки давлат ўртасида қатор шартнома ва битимлар имзоланди. Мамлакатнинг қайта тайинланган элчиси Бахтиёр Саидов билан Мўғулистон ҳукумати, йирик компаниялари вакиллари билан учрашув ташкил этилганда ушбу мамлакат ишбилармонлари Ўзбекистонга таклиф этилганди. Орадан бир ой ўтар-ўтмас Мўғулистоннинг йирик “Номин Холдинг” компанияси вакиллари мамлакатимизга ташриф буюрди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Сафар чоғида меҳмонлар республиканинг турли ҳудудларидаги корхоналарда бўлди. Хусусан, “Ўзавтосаноат” компанияси раҳбари Умид Салимов билан бўлган учрашувда ўзбек автомобилларини Мўғулистонга етказиб бериш шартлари кўриб чиқилиб, битим имзоланди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” вакили Дилшод Муллабоев билан мулоқот давомида меҳмонларга диёримизда етиштирилган табиий тоза органик маҳсулотлар намойиш этилди. Якунда “Ўзагроэкспорт” ва “Номин холдинг” компаниялари ўртасида Ўзбекистондан Мўғулистонга қуруқ мевалар, мева ва сабзавотлар етказиб бериш бўйича умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларилик шартномага эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид