Жаҳон | 09:08 / 24.04.2018
5718
1 дақиқада ўқилади
Пекинда ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгаши мажлиси бошланди
Хитой пойтахти Пекинда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШХТ) кирувчи давлатлар ТИВ раҳбарлари мажлиси очилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Асосий вазифага ШҲТни ривожлантириш, шунингдек энг муҳим минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашиш айланади. Бу ШҲТга аъзо бўлган барча мамлакатлар учун манфаатли», - дея маълум қилган Хитой ташқи ишлар вазири Ван И кириш нутқида.
Эрталаб ХХР раҳбари Си Цзиньпин йиғилишга келган барча делегациялар етакчилари билан учрашув ўтказди.
Аввалроқ, 2018 йилнинг 23-25 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги делегация Хитой Халқ Республикасига ташриф буюриши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:00 / 09.10.2024
Ботқоқликдан туристик масканга айлантирилган дарё. Пекин буни қандай уддалади?
10:09 / 29.04.2024
Илон Маск Пекинга эълон қилинмаган ташриф билан келди
11:32 / 24.01.2024
Пекинда «Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси» балет спектакли намойиши бўлиб ўтди
12:28 / 03.11.2023