Жамият | 13:33 / 27.04.2018
17119
1 дақиқада ўқилади

Олий аттестация комиссияси фаолияти тугатилиши мумкин

Олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг инновацион моделини жорий этиш тўғрисидаги президент фармони лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Лойиҳага асосан:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясини тарқатиш;

2019 йил 1 январдан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимни ўз ўзини назорат қилиш ва мустақиллик принциплари асосида ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Қайд этилишича, лойиҳа муҳокамаси 2018 йил 31 майга қадар давом этади.

 

Мавзуга оид