Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган.
Низомнинг 7-бандига кўра, малака тоифасини умрбод сақлаб қолиш ҳуқуқига эга педагоглар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.
Бироқ улар юқорироқ малака тоифаси ёки устама олиш учун ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиши мумкин.
Низомнинг 44-бандига асосан, навбатдан ташқари аттестацияда етарли балл тўплай олмаган педагогнинг малака тоифаси пасайтирилмайди. Унинг амалдаги тоифаси ва шу тоифа бўйича иш ҳақи сақланади.
Яъни ихтиёрий синовда кутилган натижага эриша олмаслик ўқитувчининг аввалги малака тоифасидан маҳрум бўлишига олиб келмайди.
















