12:30 / 27.04.2018
18055

Пентагон раҳбари Россияга Сурия бўйича чақириқ билан чиқди

Фото: gazeta.ru /ALLISON SHELLEY

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Россия ҳукуматини БМТ шафелигида Суриядаги ҳарбий можарога ечим топиш бўйича Женева жараёнини қўллаб-қувватлашга чақирди.

«Барчамиз Женева жараёнини қўллаб-қувватлашимиз керак ва бу инқирозга дипломатик ечим топишга ҳаракат қилишимиз лозим. БМТ бош котиби махсус вакили Стаффан де Мистура Россия ҳам, агарда Яқин Шарқда вазият барқарорлашига йўл топишни истаса, ёрдам бериши кераклигини билдирмоқда», - дея айтиб ўтди Мэттис Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман билан учрашув давомида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Россия Бош штаби томонидан қанотли ракеталар бўлаклари кўрсатилганига изоҳ берганди. Улар Сурияга коалиция кучлари томонидан учирилган эди. АҚШ ҳарбий маҳкамаси расмий вакили Эрик Паон буни «Россиянинг ёлғон ахборот тарқатиш бўйича кампаниясига доир навбатдаги мисол» деб атади.

 

Top