12:34 / 02.05.2018
5990

Қибрай учун иссиқлик энергиясининг янги тарифи тасдиқланди

Ўзбекистон Молия вазирлиги 2 май куни Тошкент ИЭСнинг пойтахт вилояти Қибрай тумани учун ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергиясига янги тарифни тасдиқлади. У 2018 йил 17 майдан кучга киради. Бу ҳақда Газета.uz хабар тарқатди.

«Иссиқлик манбаи» корхонасидан ташқари, барча истеъмолчилар, жумладан улгуржи истеъмолчи-қайта тақсимловчилар учун иссиқ сув ва буғ учун янги тариф 1 Гкал учун 66888 сўм (жорий тариф — 62600 сўм) этиб белгиланди. «Иссиқлик манбаи» корхонаси учун тариф – 1 Гкал учун 63272 сўм (ҳозирги тариф – 57520 сўм).

2 майда тасдиқланган янги тарифлар кучга кириши муносабати билан 2017 йил 29 декабрдаги тарифлар ўз кучини йўқотади. 

 

Top