Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Текширувда аниқланишича, Фарғона вилояти «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ мансабдор шахслари 2024–2025 йиллар ҳамда 2026 йилнинг январ–май ойларида ҳақиқатда аҳолига 85,7 минг Гкал иссиқлик энергияси етказиб берилган бўлса-да, вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармасига тақдим этилган ҳужжатларга гўёки 212,3 минг Гкал иссиқлик энергияси етказиб берилганлиги ҳақида сохта маълумотлар киритишган.
Натижада улар бюджетдан 12,9 млрд сўм ортиқча субсидия маблағлари ажратилишига эришиб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилишига сабаб бўлишган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.










