Ўзбекистон | 01:44 / 02.05.2018
17321
2 дақиқада ўқилади

Миллий гвардия курсантлари  “9 май – Хотира ва қадрлаш куни”ни ўзгача нишонлашди 

 “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти офицер ва курсантлари томонидан айни кунларда байрам тантаналари ўзгача нишонланмоқда.  Жумладан, Тошкент вилоятининг Тошкент туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 1922 йилда туғилган Хидой ота Аскаров, 1925 йилда туғилган Маҳкам ота Камолов, 1922 йилда туғилган Зуҳриддин ота Исломов ва 1925 йилда туғилган Жўра ота Халимовлар хонадонларига ташриф буюриб, улар билан самимий суҳбат қуришди ҳамда фахрийларнинг уйларида ободонлаштириш ишларини амалга оширишди. 

Фото: Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти матбуот хизмати

Ушбу ташрифдан фахрийларимиз кўнгиллари шод бўлиб, давлатимиз ва халқимиз ғамхўрлигини яна бир бор ҳис этишди.

Бундан ташқари, 30 апрель куни Уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган хайрия тадбири ўтказилди.

Фото: Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти матбуот хизмати

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги, Ҳарбий-техник институт офицер ва сержантлари, курсант ва муддатли ҳарбий хизматчилари, Темурбеклар мактаби ўқувчилари иштирок этишди. Тадбир пансионат ҳудудини ободонлаштириш ишлари билан бошланди. Ҳудуд ерлари ағдарилиб, кўкаламзорлаштирилди, 100 дан ортиқ дарахтлар ва йўлаклар четлари оқланиб, дарахт шохлари буталди.

Фото: Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти матбуот хизмати

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид