Жанубий Кореяда автобуснинг йўлтанламас билан тўқнашуви оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, хизмат автобуси 14 нафар ишчини олиб кетаётган бўлган. Йўл транспорт ҳодисаси Йонам уездида юз берган.
Йўлтанламасда 4 киши бўлган, уларнинг барчаси жароҳат олган. Тўқнашувдан кейин 25 кишилик автобус йўл четидаги тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.















