Жаҳон | 08:27 / 03.05.2018
4697
1 дақиқада ўқилади

Нигериядаги иккита теракт қурбонлари сони 86 кишига етди

Фото: EPA-EFE

Нигериянинг шимолида содир этилган иккита теракт қурбонлари сони 86 кишига етди. Бу ҳақда ҳалок бўлганлар дафн қилинган қабристон ишчиларига иқтибос келтирган ҳолда “Франс Пресс” ахборот агентлиги маълум қилди.  

Аввалроқ 27 киши ҳалок бўлгани, 60 дан кўпроқ киши жароҳат олгани маълум қилинган. 

Теракт 1 май куни Муби шаҳридаги масжидлардан бирида содир этилган. Полиция бошлиғи Абдуллоҳ Яриманинг маълум қилишича, бир террорчи ўзини пешин намози вақтида масжид ичида, иккинчи террорчи эса яқин орада жойлашган кийим-кечак бозорида портлатган.

“1 май куни биз соат 21:00гача жасадларни дафн этдик. Ишлар якунланганда 76 та қабр бўлган эди. Биз 76 жасадни кўмдик. Бугун (2 май) соат 15:00гача яна 10 жасад олиб келинди ва дафн қилинди. Кўринишича, бу одамлар кечаси жароҳатлардан ҳалок бўлишган”, деб айтган манбалардан бири.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид