Бугун, 3 октябр куни соат 11:36 да Янгиҳаёт тумани, Сергели 4-даҳасида жойлашган янги қурилаётган масжид биносининг гумбаз қисми тутаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Дастлаб вазият Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси томонидан тўлиқ назоратга олингани маълум қилинган.

Кейинги ахборотда вазирлик гумбаз қисмида пенополиуретан ёниб зарарланганини ва ёнғин соат 12:04 да бартараф этилганини билдирган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори ҳозирча очиқланмаган.