9 май куни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи коллеж ўқувчиси Ж.М. уйи олдида жанжал оқибатида қўшниси О.Қ.га пичоқ билан жароҳат етказган. 

Натижада О.Қ. касалхонага ётқизилган. Ж.М. ушланган.