Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида вояга етмаган қизни калтаклаган аёл жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.

“Хизмат уйида ушлаб олдим”

Суд ҳукмида келтирилишича, 1993 йилда туғилган Х.Т. (аёл) 2026 йил 10 май куни профилактика инспектори бўлиб ишлайдиган турмуш ўртоғига ажратилган хизмат уйига борган. Хизмат уйи туманнинг Пахтазор маҳалласида жойлашган бўлган.

Х.Т. эрини хизмат уйида вояга етмаган (2009 йилда туғилган) қиз билан ушлаб олган. Бундан жаҳли чиқиб, қизни калтаклаган.

Аёл судда қилмишига иқрорлик билдирган.

“Турмуш ўртоғим профилактика инспектори лавозимида ишлаб келади. Унинг Қуйи Чирчиқ тумани Пахтазор маҳалласида хизмат уйи бор эди. 2026 йил 10 май куни соат 15:00 ларда болаларим билан бирга турмуш ўртоғимга бириктирилган хизмат уйига бордим.

Кўчада турмуш ўртоғимнинг машинаси йўқлиги учун уни ишда бўлса керак деб ўйлаб, калит билан эшикни очдим ва уйга кирдим. Шу вақтда турмуш ўртоғим яланғоч ҳолатда турганини, хонада қизимнинг ўйинчоқ уйчаси ичида ёшроқ аёл киши кийимсиз яшириниб ўтирганини кўрдим.

Жаҳлим чиқиб, қизни бир неча маротаба урдим. Турмуш ўртоғим бизни ажратиб қўйди. Сўнг қиз кўчага чиқиб кетди. Жаҳл устида яна унинг ортидан югуриб бориб, қўлларим билан юзига урдим, тепдим”, деган аёл суддаги кўрсатмасида.

Х.Т. қизнинг вояга етмаганини билмаганини айтиб, суддан енгиллик сўраган.

“Қўрқитиб, жинсий алоқа қилган”

Судда қонуний вакили иштирокида сўралган жабрланувчи жиддий кўрсатма берган. Яъни, қиз профилактика инспектори уни қўрқитиб, жинсий алоқа қилиб келганини айтган.

“2025 йил март ойида дугонам мактабда қизлар билан тортишиб қолгани сабабли менга Тинчлик маҳалласида жойлашган 1-сонли ИИБга бориб келайлик, деди. У ерда бизни И. исмли профилактика инспектори қабул қилди. Шунда у билан танишгандим. Шундан сўнг, мени қўрқитиб, жинсий алоқада бўлиб келди.

2026 йил 10 май куни соат 14:00 ларда И. телефон қилди. Сўнг учрашиб, машинасига ўтқазди ва тўғри хизмат уйига олиб борди. У ерда мени қўрқитиб жинсий алоқа қилди. Шу пайт ташқаридан И. аканинг турмуш ўртоғи кириб келиб, уришиб кетди. Кейин мени ҳам сочимдан ушлаб, судраб, уриб ташлади