13 май куни Қашқадарё вилоятининг Касби туманида автомобиль газ баллони портлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи И.А. уйи дарвозахонасида турган “ВАЗ-2107” русумли автомашинасини ўт олдириш учун электр симларини бир-бирига текизган вақтида автомашинасига ўрнатилган газ баллонидан сизиб чиқиб, автомашина салонига йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. 

Натижада И.А. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.