Boeing йўловчи самолётида йиғилувчи қанотнинг қўлланишига рухсат берилди
АҚШнинг фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси Boeing 777X йўловчи самолётларида йиғилувчи қанот конструкциясини қўллашни маъқуллади. Аввал бундай қанотлар фуқаролик самолётларига серияли равишда ўрнатилмаган, улар фақатгина денгиз авиацияси жанговар самолётлари конструкциясида қўлланган. Қанотлар самолёт ўлчамларини камайтириш учун фақат аэропортда қўлланади, парвоз вақтида йиғилувчи механизм қўзғалмас қилиб маҳкамланади.
Boeing 777X самолёти Boeing 777’нинг кенг фюзеляжли версияси бўлиб, бозорга 2020 йилдан кейин чиқиши керак. Янги самолёт ўз бортига бугунги кундаги энг сиғимдор Boeing’дан 40 йўловчи кўпроқ олади. АҚШ компанияси 300 та шундай самолётга буюртма олган, улардан 150 тасига Emirates авиакомпанияси буюртма берган. Boeing 777X’нинг қанотлари қулочи компаниянинг барча самолётлариникидан энг каттаси бўлиб, 71,8 метрга етади.
Boeing 777X’га йиғилувчи қанот одатий учиш-қўниш полосаларида қийинчиликсиз ҳаракатланиши ва стандарт авиацион ангарларга жойлашиши учун зарур. Қанотнинг йиғилувчи қисми узунлиги 7,3 метрни ташкил қилади ва шу тариқа унинг йиғилган ҳолдаги узунлиги 64,5 метр бўлади.
Муҳандисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қанотнинг йиғилиб-очилишига 20 сониядан камроқ вақт кетади.
Мавзуга оид
00:20 / 22.09.2024
Boeing минглаб ходимларини мажбурий таътилга юборишни бошлади
18:15 / 14.09.2024
АҚШда Boeing ишчилари 2008 йилдан бери илк бор иш ташлашга чиқди. Улар нимани талаб қиляпти?
20:50 / 13.09.2024
АҚШда парвоз вақтида ҳарбий самолётнинг дум қисми узилиб тушди
21:30 / 07.09.2024