16:05 / 23.05.2018
7778

ИИВ озодликдан маҳрум қилиш туридаги ЖИЭМ ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритилиши кутиляпти

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилиши режалаштирилган ўзгартиришлар:

81-банддаги «1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 4-сон, 18-модда)» деган сўзлар «2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 566-модда)» деган сўзлар билан алмаштирилади.

154-банддан «қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва» деган сўзлар чиқариб ташланади.

241-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«241. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва прокурор номига йўлланган таклиф, ариза ва шикоятлар кўздан кечирилмайди ҳамда йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади, телеграммалар эса дарҳол юборилади. Вакилларнинг жавоби кўздан кечирилиши мумкин эмас ва арз қилувчига дарҳол етказиб берилади.».

495-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«495. Маҳкумнинг жасади унинг қариндошларига ЖИЭМ маъмурияти томонидан ЖПКда назарда тутилган тегишли терговга қадар текширув, шунингдек суд-тиббий экспертизаси ўтказилгандан сўнг терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажримига асосан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда берилади.».

Top