Жаҳон | 03:47 / 24.05.2018
4587
2 дақиқада ўқилади

Суд Трампга Twitter’даги фойдаланувчиларини танқид учун блоклашни тақиқлади

Фото: Somodevilla / Getty Images

Нью-Йорк суди АҚШ президенти Дональд Трампга унинг қарорларини танқид қилувчи фойдаланувчиларни Twitter микроблоглар сервисида блоклашни тақиқлади, деб ёзмоқда NBCNews.

Twitter’да Трамп томонидан блокланган оила судга 2017 йилнинг июль ойида даъво аризаси киритган эди. Даъво аризаси Knight First Amendment Institute ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилот билан биргаликда киритилган. Аризада ёзилишича, Трамп Twitter’да фойдаланувчиларни блоклаб, сўз эркинлигини ва норозиликни намоён қилиш ҳуқуқини берувчи АҚШ конститутциясига биринчи тузатишга зид иш қилган.

Даъвогарларнинг фикрича, президент микроблоги жамоатчилик баҳслари ва муноазаралари учун майдон ҳисобланади. Америка етакчиси фуқароларни уларнинг сиёсий қарашларига кўра ундан фойдаланишдан маҳрум этмаслиги керак. Даъво аризасида блоклаш «ўзгача фикрлашни бостиришга уриниш» ўлароқ баҳоланган.

Ишни ўрганиб чиқиб, суд даъвогарлар фойдасига қарор чиқарган.

Трамп 2017 йилнинг январида бўлиб ўтган инаугурациядан сўнг после Twitter’да АҚШ президентининг расмий аккаунти — @POTUS’ни юрита бошлаган, шу билан бирга микроблогнинг ўзига тегишли саҳифасида ҳам хабарлар ёзишда давом этган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид