18:07 / 25.05.2018
7561

«Фарғона» ахборот агентлиги асосчиси Даниил Кислов Buyuk Kelajak экспертлик кенгашига киритилди

Фото: РИА "Новости"

Buyuk Kelajak экспертлик кенгашига "Фарғона.ру" сайти директори ва асосчиси Даниил Кислов ҳам киритилди.

Экспертлик кенгашининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган ва амалга оширилаётган давлатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларидаги кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва кўмак кўрсатишдан иборат.

Марказ экспертлари ҳаёт сифатини ошириш, инсон капитали сифатини яхшилаш, узоқ муддатли инвестициялар бозорини ривожлантириш ва давлат ҳокимияти институтларини ислоҳ қилиш масалаларига эътибор қаратган ҳолда, 2035 йилгача Ўзбекистонни ривожлантириш узоқ муддатли моделини ишлаб чиқишга жалб этилиши мумкин.

Даниил Кислов 1965 йил 7 июлда Фарғона шаҳрида туғилган. Фарғона давлат педагогика институтида ўқиган. 1985 йилда у қишлоқ хўжалиги ишларига (пахта теримига) боришдан бош тортгани учун ўқишга четлатилган.

1985 йилдан бери журналистика ва адабий фаолият билан шуғулланади. 1993-1994 йилларда «Шарқ юлдузи» (Тошкент) адабий-бадиий журналининг таҳририят кенгаши аъзоси бўлган. У 1995 йилда Ўзбекистонни тарк этган. Ўн йил давомида WPS (Москва) мониторинг агентлигининг матбуот бўлими бошлиғи бўлди. 1998 йилда “Фарғона.ру” сайтини ташкил этди.

Top