Сентябрдан бошлаб Францияда 15 ёшдан кичик болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаш тўғрисидаги қонун кучга киради. Бу ҳақда мамлакат президенти Эммануэл Макрон маълум қилди.
"Мен ваъда бергандим ва қонун қабул қилинди: янги ўқув йилидан бошлаб 15 ёшдан кичик болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади. Депутатларга раҳмат. Энди гап конституцивий кенгашда, сўнгра эса буни ҳаётга татбиқ этиш ва фарзандларимизни интернетда ҳимоя қилиш учун амалий ҳаракатларда", - деб ёзди у X тармоғида.
Аввалроқ Франция Миллий мажлиси (парламент қуйи палатаси) ва Сенати (парламент юқори палатаси) 15 ёшдан кичик болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳасини қўллаб-қуватлаганди.
Унга кўра, ижтимоий тармоқлар ўз фойдаланувчиларининг ёшини текшириш механизмини жорий этишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, улар 15 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларнинг аккаунтларини ўчириб ташлаши шарт. Шунингдек, 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг интернетда ўтиришини чеклаш мақсадида "рақамли комендантлик соати" жорий этилади.
Биринчи босқичда 15 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунт очиши тақиқланади. 2027 йил 1 январгача эса мавжуд аккаунтлар ўчирилади.











