Жаҳон | 15:04 / 26.05.2018
12303
2 дақиқада ўқилади

Венгрия НАТОга Украина бўйича чақириқ билан чиқди

Фото: Reuters /Mikhail Palinchak

Венгрия ҳукумати НАТО бош котиби Йенс Столтенбергга ҳужжат юборди, унда Украинани қайта ислоҳ қилишга бўлган уриниш «муваффақиятсизликка учрагани» билдирилади ҳамда альянсга мамлакатни қўллаб-қувватлаш дастурини қайта кўриб чиқиш бўйича чақириқ бор. Ҳужжат «Украинская правда» томонидан келтирилган.

Хабар қилинишича, «Меморандум: НАТОнинг Украинага нисбатан янги сиёсатини яратиш ташаббуси» номли ҳужжат Виктор Орбан бошчилигидаги Венгрия ҳукуматининг биринчи мажлисида маъқулланди. Нашрдан таъкидлашларича, улар ҳужжатнинг тўлиқ матни билан танишган.

«Украина шу даражада кучсизландики, энди у ўзининг ҳаттоки базавий мажбуриятларини бажара олмаяпти, жумладан, ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ва самарали иқтисодий, ижтимоий ҳамда сиёсий бошқарувни амалга ошириш», - дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, ҳужжат тузувчиларининг қўшимча қилишича, Украинани қайта ислоҳ этиш уриниши «муваффақиятсизликка учради». Уларнинг фикрича, бу «мисли кўрилмаган сиёсий қўллаб-қувватлов ва молиявий ёрдам даражасида» рўй берди. Тузувчиларнинг хулоса қилишича, Украина ҳозирги ҳолатда қўшни давлатлар учун хавф туғдиради. Шу сабабдан Венгрия НАТОга Украинани қўллаб-қувватлаш сиёсатини қайта кўриб чиқиш таклифини берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг Евроиттифоққа кириш имкониятлари чамаланганди.

 

Мавзуга оид