18:10 / 28.05.2018
7687

Тошкент вилоятида 10 минг долларлик электродвигателларни ўмариб кетишди

Иллюстратив фото

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида жиноят содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2018 йил 22 май куни “Раҳмонбек-Умр” МЧЖ раҳбари Р.У. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 28 апрелдан 19 майгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс юқоридаги МЧЖга девор ошиш йўли билан кириб, буғдойни қайта ишлаб, ун маҳсулотини чиқаришга мўлжалланган умумий қиймати 10 минг 253 АҚШ доллари бўлган 14 та электродвигатель ва 28 та тасмаларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланганлар А.А., Б.О. ва С.М. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинганлар.

Top