Хабарда келтирилишича, 1972 ва 1976 йилларда туғилган ушбу шахслар гиёҳвандлик воситасини айланма йўллар орқали Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган. Улар опийни сотиш вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарда улар қайси давлат фуқаролари экани очиқланмаган.