Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи С.Қ. 2016 йил давомида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Н.М.га биргаликда тадбиркорлик билан шуғулланиб, фойда кўришликни айтган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Ушбу шахс фуқарони алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан кўп миқдорда чет эл валютаси ва сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни қайтариб бермаганлиги маълум бўлган. 

Кўрилган чоралар натижасида С.Қ. ушланган.