Жаҳон | 01:46 / 06.06.2018
7294
1 дақиқада ўқилади

Грузия Сурия билан дипломатик алоқаларни узди

Грузия Сурия билан дипломатик алоқаларни узди ва бу ҳақда БМТни хабардор қилди. Бу ҳақда Грузия ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинди

Грузия Сурия Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустақиллигини тан олишини эълон қилгандан кейин 29 май куни Сурия билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилганди. 

Вазирликда таъкидланишича, 1993 йил 18 майдаги Грузия ва Сурия ўртасида дипломатик алоқалар ҳақидаги келишувнинг амал қилиши тўхтатилган.

Таъкидланишича, Грузиянинг дипломатик алоқаларни узиш ҳақидаги нотаси 1 июнда Суриянинг БМТдаги ва Мисрдаги дипломатик ваколатхоналарига топширилган.  

Шунингдек, Грузиянинг БМТдаги доимий вакили БМТ бош котибини бу қарордан хабардор қилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид