Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосарлари сафида ўзгариш кузатилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Илгари Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келган Сирожиддин Олмасович Азизов вилоят ҳокимлигига ўтказилган.

Маълумотларга кўра, у вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлаган.











