08:42 / 08.06.2018
9128

«Очкўзлик ва коррупция». Гана футбол уюшмасида нималар юз беряпти? 

Фото: AFP

Гана ҳукумати мамлакат Футбол уюшмасини тарқатиб юборди. Бунга ташкилотда коррупция кенг қулоч ёзгани ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм эълон қилингани сабаб бўлди.

Гана Ахборот вазирлиги матбуот хизматига кўра, журналист Анас Аремеяау Анаснинг хулосалари эътиборга олинган, у футбол тузилмасидаги коррупция ҳолатини суриштирувдан ўтказган.

«Фильмда Гана Футбол уюшмаси фаолиятидаги қўпол бузилишлар акс этган. Хусусан, фирибгарлик, коррупция ва порахўрлик кенг авж олгани айтилади. Полиция фильмда кўрсатилган ҳолатларни тезкор ва батафсил суриштирувдан ўтказиш учун барча керакли чораларни кўрди», - дейилади хабарда.

Натижада, Гана ҳукумати миллий футбол уюшмасини тарқатиб юборди. Ҳозирги вақтда мамлакат ҳукумати вакиллари айбдорларни жазолаш вариантлари ҳамда чораларини кўриб чиқмоқда. 

«Ҳукумат мамлакатдаги футбол фаолиятини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чоралар ҳақида эълон қилади, бу янги орган ташкил этилмагунча юз беради. Шунингдек, ҳукумат Африка футбол конфедерацияси ва Халқаро футбол федерациясини бу қарорлар ҳақида хабардор этади, шунингдек, Ганадаги футбол ривожи бўйича бир қарорга келиш учун улар билан боғланади», - дея ёзилган матбуот учун хабарномада.

6 июнь куни журналист Анас Аремеяау Анас ўзининг «12-рақам: очкўзлик ва коррупция оддий ҳолатга айланганда» янги фильмини тақдим этди. Унда Гана футбол уюшмаси амалдорлари, жумладан унинг президенти Квеси Найантакии коррупцияга аралашиб қолгани айтилади. Хусусан, фильмда Найантакии 65 минг доллар миқдорида пора олаётгани акс этган лавҳа ҳам бор. 

Квеси Найантакии/Фото: BackpagePix

 

Top