Ўзбекистон вице-чемпиони «Пахтакор» Элит Осиё Чемпионлар Лигаси асосий босқичи 4-турида йирик ҳисобда ютқазди.
Тошкентликлар 2 ноябрь куни ўз майдонида Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубига қарши ўйнади ва 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Меҳмонлар Тошкентга ҳужумчи Криштиану Роналду ва ҳужумкор футболчи Кингсли Комансиз келган бўлса-да, «Пахтакор» стадионини тўлдирган мухлислар Садио Мане, Жоау Фелиш, Самуэл Кошта, Иньиго Мартинес ва бошқа юлдузларнинг ўйини гувоҳи бўлди.
Тошкент клуби ушбу мағлубиятдан кейин 2 очко билан жадвалда 12-ўринда бормоқда. «Ан-Наср» 6 очко билан 4-ўринга кўтарилди.
«Пахтакор» Элит ОЧЛ доирасида навбатдаги ўйинни 23 ноябрь куни сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клубига қарши ўтказади.
Элит ОЧЛ. Ғарб минтақаси. 4-тур
2 ноябрь, Тошкент, «Пахтакор» стадиони
ПАХТАКОР (Ўзбекистон) - АН-НАСР (Саудия Арабистони) 2:6
Голлар: Фламарион (36), Достонбек Ҳамдамов (75) - Абдуллоҳ Ал-Ҳамдан (15), Жоау Фелиш (17, 32), Абдуллоҳ Ал-Амрий (53), Абдулраҳмон Ғариб (62), Анжело (79)
Бош ҳакам: Александер Кинг (Австралия)
«Пахтакор»: Владимир Назаров, Заид Таҳсин, Акмал Мозговой, Башар Ресан (Достонбек Ҳамдамов 60), Муҳаммадбобур Каримов, Абдурауф Бўриев, Сардор Собирхўжаев (Иброҳим Ибрагимов 60), Шерзод Насруллаев, Фламарион, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Стефан Чинеду.
Бош мураббий: Эмилиан Карас (Молдова)
«Ан-Наср»: Бенту, Абдуллоҳ Ал-Амрий, Абдуллоҳ Ал-Ҳамдан, Садио Мане, Самуэл Кошта, Наваф Бу Вашл (Уакан Ҳолид 67), Анжело, Яҳё Айман (Абдулраҳмон Ғариб 46), Иньиго Мартинес, Авад Муҳсин Аман, Жоау Фелиш (Абдуллоҳ Ал-Ҳайбарий 67).
Бош мураббий: Анге Постекоглу (Австралия)
Огоҳлантиришлар: Муҳаммадбобур Каримов (32), Шерзод Насруллаев (57)












