Жаҳон | 01:43 / 09.06.2018
7451
1 дақиқада ўқилади

АҚШ КХДРга қўшни давлатлар унга илк молиявий ёрдам кўрсатишига умид қилмоқда

Фото: РИА Новости / Илья Питалев

АҚШ Шимолий Корея ядро муаммоси ҳал бўлса, Пхеньянга биринчи молиявий ёрдамни унинг қўшнилари кўрсатишига ишонмоқда, деб маълум қилди АҚШ давлат котиби Майк Помпео. 

“Биз Шимолий Кореяга қўшни давлатлар унга биринчи молиявий ёрдам кўрсатади, деб ҳисоблаймиз. Лекин вақт ўтиши билан биз минтақадаги бошқа давлатлар каби Шимолий Корея ташқи ёрдамларсиз хавфсиз ва ҳимояланган давлат бўла олади, деб умид қиламиз”, деб айтган Помпео Жанубий Кореянинг YTN Korea  телеканалига берган интервьюсида.

Помпео “Шимолий Корея ривожланишидан” манфаатдор давлатлар қаторида Хитой, Япония ва Жанубий Кореяни айтиб ўтди. У АҚШ ўз томонидан технологиялар, тадбиркорлик ва таркибий ўзгаришлар соҳасида ёрдам беришга тайёрлигини қўшимча қилди. 

Мавзуга оид