Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руҳоний Россияни ядровий битим бўйича «жиддий мулоқотга» чақирди
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, Теҳрон ва Москва АҚШнинг ядровий битимдан чиқиши муносабати билан «жиддий мулоқот» ўрнатиши лозим. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Руҳоний бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин билан учрашув давомида айтиб ўтган.
«АҚШнинг бу битимлардан ноқонуний чиқишига келадиган бўлсак, бу ерда мамлакатларимиз ўртасида жиддий ва муҳим мулоқотни ўрнатиш зарурати келиб чиқди», - дея таъкидлаб ўтган Руҳоний.
Унинг сўзларига кўра, Россия ядровий келишувларни амалга оширишда конструктив ва муҳим ўрин тутди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футбол бўйича Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ФИФАга илтимос билан чиққанди.