Трамп АҚШга қарши божлар киритилишига рухсат бермаслигини айтди
Вашингтон бошқа давлатларга АҚШ бизнесига қарши божлар киритишга рухсат бермайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда ёзди.
Трамп бундай хабарни Канадада “Катта еттилик” саммити якунлангандан кейин қолдирган.
“АҚШ бошқа давлатлар давлатимизга ўз маҳсулотини йиғимларни тўламасдан жўнатаётган бир пайтда уларга фермерларимиз, ишчи ва компанияларимизга қарши катта божлар ва савдо чекловлари киритишга рухсат бермайди. Биз ўнлаб йиллар савдода ўзбошимчаликка чидадик ва бу жуда узоқ чўзилиб кетди”, деб ёзган Трамп.
Трамп “Катта еттилик” саммитидан бироз аввалроқ Европа иттифоқи ва Канададан импорт қилинувчи пўлат ва алюминийга божлар киритганди. 7 июнда “Блумберг” ахборот агентлиги Франция Германиядан кейин АҚШ билан бир қатор масалалар бўйича келишмовчилик ортида G7 саммитининг қўшма баёнотини имзоламаслиги мумкинлигини Вашингтонга тушунтириб қўйганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024