Жаҳон | 15:00 / 15.06.2018
10789
2 дақиқада ўқилади

Лавров: Россия билан нормал муносабатларга эга бўлмоқчи бўлган давлатлар ортмоқда

Фото: РИА Новости /Максим Блинов

Ғарбда Россия билан нормал муносабатлар тарафдори бўлган давлат сони ортмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров рус нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашувда маълум қилди, деб хабар берди РИА «Новости».

«Менинг ўйлашимча, бизнинг ғарбдаги ҳамкасбларимиз шуни тушуниши керакки, давлатлараро муносабатлар ўзаро ҳурмат принциплари, бир бирининг манфаатини ҳисобга олишга асосланган бўлиши лозим. Умуман олганда, соғлом фикр ўз йўлини аста-секин топиб бораётгани одамни хурсанд қилади», - дея айтиб ўтди вазир.

Унинг таъкидлашича, россиялик дипломатлар буни Евроиттифоққа аъзо бўлган баъзи давлатлар билан ўзаро муносабатларда кўрган. Унинг сўзларига кўра, бундай мамлакатлар сони ортиб бормоқда.

«Асосийси, албатта, баёнотлар ва ҳозирги вазият нормал эмаслигини тушуниш аниқ амалий ҳаракатларга ўтиши керак. Биз шерикларимизнинг нормал, тўлақонли муносабатларни тиклашини кутишга тайёрмиз», - дея қўшимча қилиб ўтди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик депутат Украинага таҳдид қилганди

Мавзуга оид