Жаҳон | 07:29 / 17.06.2018
6000
1 дақиқада ўқилади

ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари кенгаши йиғилиши Душанбеда бўлиб ўтади

Фото: mil.ru

ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари кенгаши йиғилиши октябрь ойи ўрталарида Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилотнинг бош котиби Рашид Алимов маълум қилди. 

Алимов йиғилишнинг аниқ санаси кейинроқ маълум қилинишини қўшимча қилган. Унинг таъкидлашича, яқин 3 ой ичида бир қатор мажлислар бўлиб ўтади ва ташқи иқтисодий фаолиятга жавоб берувчи бу мажлислар натижалари кенгаш йиғилиши якунларига кўра маълум қилинади. 

“Бир қатор ҳужжатлар тайёрланмоқда. Кенгаш йиғилишига кўра, савдо, божхона соҳасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга қаратилган кейинги қадамлар қабул қилиниши кутилмоқда”, деб қўшимча қилган Алимов. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид