Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ҳукумати бир томонлама равишда “Толибон” билан ярашувни узайтирди
Афғонистон ҳукумати бир томонлама равишда “Толибон” ҳаракати билан ўт очишни тўхтатиш тартибини яна 10 кунга узайтирди. Ярашув муддати 20 июнда тугаши керак эди.
Аввалроқ мамлакат президенти Ашраф Ғани Рамазон ойи якунланаётгани ва муборак Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан 11 июндан 19 июнгача толиблар билан вақтинчалик ярашув эълон қилганди. 16 июнда Ғани ушбу ярашув узайтирилишини маълум қилганди. Ўз навбатида “Толибон” ҳам Рамазон ҳайитининг илк 3 куни ўт очишни тўхтатишини маълум қилганди. Бироқ ҳаракат уни узайтиришни истамаяпти.
Маълум қилинишича, “Толибон” вакили толибларнинг ярашуви ҳукуматники билан ҳеч қандай умумий жиҳатга эмаслигини ва жангарилар мамлакатда ўз фаолиятини тиклаш ҳақида буйруқ олиб бўлишганини маълум қилган. “Толибон” баёнотида айтилишича, ярашув якунланиши билан толиблар “америкалик босқинчилар ва уларнинг малайлари”га қарши курашишни давом эттиради.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026