Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ва Россия ОПЕК+’да ҳамкорликни кучайтирмоқда
Фото: Yuri Kadobnov /Reuters
Нефть қазиб олиш бўйича иккита энг йирик давлат - Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар ОПЕК+ доирасида мустаҳкамланмоқда. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Нашр хабарига кўра, томонлар бозорни мониторинг қилиш учун ўз муносабатларини «институционаллаштириш» ва кенгайтириш, керакли пайтда тегишли чораларни қабул қилишга келишиб олган.
Таъкидланишича, ОПЕК+ доирасида мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар қатор муаммолар пайдо бўлгани фонида мустаҳкамланмоқда: Венесуэладан хомашё етказиб беришнинг пасайиши ва АҚШ томонидан Эронга нисбатан санкцияларнинг тикланиши.
Теҳронга нисбатан санкциялар АҚШнинг Эрон ядровий битимидан бир томонлама чиқишидан сўнг жорий этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Россиянинг нефть бўйича таклифини блоклаши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:03 / 28.04.2026
Россияда мигрантлар учун давлат божлари 12 баробар ошиши кутилмоқда
20:54 / 28.04.2026
Зеленский Исроилни ўғирланган донни сотиб олишда айблади
19:38 / 28.04.2026
БАА Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК ва ОПЕК+) аъзолигидан чиқади
19:32 / 28.04.2026