Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 10:56 / 19.06.2018
12094
1 дақиқада ўқилади
Қўқондан олиб қочилган автомобилни Асакада ҳайдаб кетаётган шахс қўлга олинди
2018 йил 16 июнь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида номаълум шахс Ҳ.Н.нинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган “Спарк” русумли автомашинани ҳайдаб қочган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон вилояти Асака туманида яшовчи М.А. содир этганлиги аниқланиб, у автомашинани Андижон вилояти Асака тумани Сўфи қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётганида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш