Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода юз берган ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
Бухоро вилоятининг Когон туманида 23 июнь куни Бухоро шаҳрида яшовчи Б.Р. “Спарк” русумли автомашинасини Геофизика маҳалласидан ўтувчи А-380 йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган “Лада-21015” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “Лада-21015” автомашинаси ҳайдовчиси Э.С., “Спарк” автомашинаси йўловчилари, Бухоро шаҳрида яшаган 2 нафар йўловчи А.О. ва А.Т. олган жароҳати сабаб воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, “Спарк” автомашина ҳайдовчиси Б.Р., йўловчилари, бирга яшовчи укаси Ф.Р., Бухоро шаҳрида яшовчи М.Ҳ. ҳамда “Лада-21015” автомашинаси йўловчиси, Когон шаҳрида яшовчи Л.Ю. исмли аёллар турли даражадаги тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид
12:35
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026