Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматига кўра, ҳодиса 1 ноябр куни соат 17:45 ларда ТҲАЙ кўчасида, Қўйлиқ қурилиш бозори қаршисида содир бўлган.

Маълум қилинишича, автомобилни 2004 йилда туғилган Й.М. бошқариб кетаётган бўлган. Пиёда эса йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари суриштирув олиб бормоқда.