Жаҳон | 09:33 / 28.06.2018
4314
1 дақиқада ўқилади

АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашини Эронга қарши санкциялар жорий этишга чақирди

Фото: REUTERS

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Жонатан Коэн БМТ Хавфсизлик кенгаши иштирокчи давлатларини Вашиннгтоннинг позициясига қўшилиш ва Эронга нисбатан санкциялар жорий этишга чақирди. 

«Биз мунтазам равишда кенгаш резолюцияларини бузувчи давлат билан тўқнаш келар эканмиз, бунда жиддий оқибатлар сиёсатини давом эттириш жуда муҳимдир», - деди Коэн Хавфсизлик кенгашининг Эрон билан ядровий битим бўйича йиғилишида.

Унинг фикрича, Эрон минтақадаги «ёмон хатти-ҳаракатни» намойиш этмоқда. Шунингдек, унинг билдиришича, Америка ҳукумати Эрон томонидан келаётган таҳдидга қарши туриш учун Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан биргаликда ишлашга тайёрдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ санкцияларига қарамай, Эрон билан ҳамкорлик давом этишини маълум қилганди.

Мавзуга оид