Пентагон Германия ҳудудидан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш қанчага тушишини баҳоламоқда
АҚШ Мудофаа вазирлиги Германиядаги ҳарбий базалардан америкалик қўшинларни олиб чиқиб кетиш қанчага тушиши ва бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин эканини таҳлил қилмоқда. Бу ҳақда The Washington Post манбаларга асосан хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Пентагон ҳарбийларни олиб чиқишнинг аниқ вариантларини кўриб чиқмаяпти, балки маълумотни фақат таҳлил қилмоқда.
Хабар берилишича, контингентни олиб чиқиш имконияти АҚШ президенти Дональд Трампда 2018 йил бошида қизиқиш уйғотган, сабаби у АҚШ иштироки кўламидан норози бўлган ва бошқа мамлакатлар умумий хавфсизликка кам ҳисса қўшаётгани ҳамда мудофаага етарлича маблағ йўналтирмаётганидан шикоят қилган.
Пентагон вакили Эрик Паоннинг айтишича, АҚШ ГФРдан қўшинларни бутунлай ёки қисман олиб чиқиб кетишни режалаштирмаяпти. Унинг маълум қилишича, Пентагонда бундай тадқиқотлар мунтазам равишда ўтказилади.