Жаҳон | 09:17 / 30.06.2018
9792
1 дақиқада ўқилади

Трамп Путин билан қуролланиш пойгасини муҳокама қилмоқчи

Фото: Carlos Barria/REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан ташкиллаштириладиган учрашув чоғида қуролланиш пойгаси масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Биз сайёрамизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида гаплашамиз. Тинчлик (peace) ҳақида сўз юритамиз. Биз ҳаттоки қуролларга сарфланаётган миллионлаб долларларни тежаб қолиш ҳақида фикр алмашишимиз мумкин... биз аввал ҳеч ким ва ҳеч қачон кўрмаган кучни яратмоқдамиз», - дея айтиб ўтган Трамп.

Аввалроқ, Дональд Трамп Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларнинг бекор қилиниши унинг хатти-ҳаракатларига боғлиқ эканини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Трамп Путин билан Сурия бўйича келишувга эришмоқчи экани маълум қилинганди

Мавзуга оид