Жаҳон | 08:13 / 15.07.2018
4519
1 дақиқада ўқилади

Гаити ҳукумати намойишлар сабабли истеъфога кетди

Фото: REUTERS

Гаити президенти Жовенель Моиз бош вазир Жак Ги Лафонтан бошчилигидаги ҳукумат истеъфосини қабул қилди.

“Бош вазир Ги Лафонтан истеъфога кетиш ҳақидаги аризасини менга берди. Мен ҳукуматнинг истеъфосини қабул қилдим. Пайтдан фойдаланиб, жаноб Лафонтан ва вазирлар маҳкамаси аъзоларига халққа қилган хизматлари учун миннатдорлик билдираман”, деб айтган президент твиттерда.

Ҳукуматнинг истеъфога кетишига бензин нархининг 38 фоизга, дизел ёнилғиси ва керосин нархининг мос равишда 47 фоизга ва 51 фоизга оширилишини эълон қилгандан кейин Гаити пойтахти Порт-о-Пренсе ва бошқа шаҳарларда бошланган норозилик намойишлари сабаб бўлган. Намойишчилар йўлларни тўсиб, автомобиллар ва покришкалар ёқишган. Намойишлар вақтида камида 3 киши ҳалок бўлган. Шундан кейин ҳукумат ёнилғига нархлар оширилишини вақтинчалик бекор қилган.

Жак Ги Лафонтан
Фото: REUTERS/Andres Martinez Casares

 

Мавзуга оид