Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск Таиланддаги ғорда қамалиб қолган болаларни қутқариш операциясида қатнашган дайвер Верном Унсуортдан узр сўради.

Унсуорт Маскнинг болаларни кичик сувости кемаси ёрдамида қутқариш ғоясини танқид қилган, бунга жавобан Tesla ва SpaceX асосчиси уни «педофил» деб ҳақорат қилганди.

«Менинг ҳаракатларим унинг ҳаракатлари олдида ҳеч нарсага арзимайди. Мен жаноб Унсуорт ва компанияларимдан узр сўрайман. Бу фақат ва фақат менинг айбим», — деб ёзди Маск Твиттерда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tesla ва SpaceX инвесторлари Маскни Унсуортдан узр сўрашга чақиришганди.