Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» ва «Реал» Эден Азар учун рақобатга жиддий киришди
Фото: Eurosport
«Барселона» Лондоннинг «Челси» клубидан Эден Азарни сотиб олиш устида ишламоқда. ОАВдаги хабарларга қараганда, 27 ёшли бельгиялик «кўк-анорранглилар» учун энг асосий трансфер нишонига айланган.
Onda Cero хабарида айтилишича, Каталония клуби Азарнинг трансфер нархига қўшимча қилиб Усмон Дембелени ҳам «Челси»га қўйиб юборишга тайёрлигини билдирган. Инглиз томони бундай таклифни кўриб чиқишга тайёр, бироқ футболчи билан бирга 150 миллион евро тўланишини истамоқда.
«Барселона»нинг ушбу трансфердаги энг асосий рақиби ҳамон «Реал» бўлиб турибди. Матбуотдаги гап-сўзларга қараганда, «қаймоқранглилар» бельгияликнинг ўзи билан дастлабки келишувга эришиб қўйган, бироқ энди «Челси»ни нарх масаласида кўндириш муаммо бўлиб турибди. Лондон клуби Азарни 200 миллион евродан ҳам баландга баҳоламоқда.
Мавзуга оид
17:03 / 19.05.2026
«Реал»да инқироз. Ўт ўчиришга Жозе келмоқда
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
23:20 / 12.05.2026
Мен кетмайман - «Реал» президенти Флорентино Перес шошилинч матбуот анжумани ўтказди
02:34 / 11.05.2026