"Дарҳақиқат, Ўзбекистон беқиёс ўлка. Мен ҳам бу ифодани Ўзбекистондан қайтгач, қўллай бошладим. У ерга боришдан аввал "Қандай жой экан ўзи? Мени у ерда нималар кутмоқда?" каби хаёллар келган эди. Бироқ Ўзбекистондан қайтганимдан сўнг фикрларим буткул ўзгарди. Энди мен Ўзбекистонни дунёнинг албатта саёҳат қилиниши керак бўлган 10та мамлакатидан бири деб биламан", дейди Туркия Гастрономик туризм уюшмаси Бошқарув кенгаши раиси Гуркан Бўзтепе birincibolge.com сайтидаги мақоласида. 

Фото: birincibolge.com

Нима учун Ўзбекистонга саёҳат қилиш керак, деган саволга менинг жавобларим қуйидагича:

  • Қардош туркий халқларни яқиндан таниш учун;
  • Муҳташам меҳмондўстликни ҳис этиш учун;
  • Дунёнинг ҳеч бир жойидан топиб бўлмайдиган исломий обидаларни кўриш учун;
  • Тиббиёт ва дин алломаларининг илмий тушунчаларини англаш учун;
  • Ҳазрати Усмон Мусҳафи, Ҳазрати Дониёл пайғамбар қадамжолари, Мирзо Улуғбек асос солган академия, шунингдек, Ибн Сино, Мирзо Бобур, Имом Бухорий, Имом Мансур Мотуридий, Али Қушчи каби ўз даврида дунё тақдирини ўзгартирган даҳоларнинг мероси билан танишиш баробарида, уларнинг илмий таълимотларини тушуниш ва қабрларини зиёрат қилиш учун;
  • ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида тайёрланган паловнинг беқиёс таъмини татиб кўриш учун;
  • Ажойиб фотосуратлар учун;
  • Газли сув, сомса, жиз, вағури, наврўз-кабоб, қозон кабоб, гўштли ассорти, тухум барак, қовоқ манти, буқа гўшти, от гўшти, кўк чой каби бетакрор лаззатга эга таомларни ўз юртида татиб кўриш учун;
  • Дунё етакчиси — соҳибқирон Амир Темур мероси билан яқиндан таниш учун;
  • Дунёдаги ўзгаришларга ҳамоҳанг равишда замонавий давлат қурган Ислом Каримовни яқиндан таниш учун.

Ташрифимизнинг сабабига тўхталадиган бўлсак, қадрдон дўстим, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консули Шуҳрат Аминовнинг ёрдами билан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари жаноб Азиз Абдуҳакимовнинг таклифига кўра бу мамлакат билан яқиндан танишиш, маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш мақсадида Туркия Гастрономик туризм уюшмаси (GTD) бошқарув кенгаши раиси ўринбосарлари билан биргаликда расмий ташриф билан бордик.