Ўзбекистон | 15:17 / 21.07.2018
6683
4 дақиқада ўқилади

Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари “маданият маркази” сифатида номланади

Фото: KUN.UZ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 469-ф-сонли фармойиши билан ташкил этилган Маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ўрганиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича республика ишчи гуруҳининг:

маданият ва аҳоли дам олиш марказларини “маданият маркази” сифатида номлаш ва қайта ташкил этиш;
Маданият вазирлигида “Маданият марказлари ва истироҳат боғларини ривожлантириш бошқармаси” ҳамда “Ҳаваскорлик санъати ва номоддий маданий меросни ривожлантириш” шўъбасини ташкил этиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари тасарруфида юридик мақомга эга бўлган Маданият муассасаларига методик кўмаклашиш ва номоддий маданий меросни ривожлантириш методик марказларини ташкил этиш;
ривожланган мамлакатларда 15 апрель Халқаро маданият куни сифатида нишонланишини инобатга олган ҳолда ушбу санани “Маданият ходимлари куни” деб эълон қилиш ҳамда кенг нишонлаш ҳақидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Қуйидагилар:
Маданият марказлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
2018-2023 йилларда янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирланадиган ҳамда жиҳозланадиган маданият марказларининг асосий кўрсатгичлари;
Маданият марказлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби;
янгидан қурилган, реконструкция қилинган ва капитал таъмирланган маданият марказларини қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлими ва Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг тузилмалари тасдиқланади.

Республика комиссияси (А.Арипов):

маданият марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш 
ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2018-2023 йилларга мўлжалланган манзилли дастурнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг олиб боради;
Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг бажарилишига масъул бўлган вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тизимли асосда мувофиқлаштириб, белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан мониторинг олиб боради ва назорат қилади;
Вазирлар Маҳкамасининг чорак якунлари мажлисларида Давлат дастурининг амалга оширилиши натижаларини муҳокама қилиб боради.

Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

Маданият марказлари биноларини янги қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва инвестиция маблағлари;
Туман (шаҳар) маданият бўлими ва маданият марказлари учун – “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан ишлаб чиқилган “Damas” ва “Автоклуб” учун мўлжалланган махсус транспортларни харид этиш бўйича – маҳаллий бюджет маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар;
жисмоний ва юридик шахсларининг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид