Ҳукуматнинг 2026 йил 11 ноябрдаги 617-сон қарори билан «Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли танловлар ғолибларини, уларнинг ўқитувчи ва концертмейстерларини рағбатлантириш ҳамда танловларда иштирок этиш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, Маданият вазирлиги тасдиқлаган рўйхатга киритилмаган халқаро танловлар ғолиб ва совриндорлари ҳам бир марталик пул мукофоти олиши мумкин. Бунинг учун танлов қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:
Танловда 30 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этиши;
Танлов ҳақида 20 дан ортиқ мамлакатнинг оммавий ахборот воситаларида маълумотлар эълон қилиниши;
Танлов ЮНЕСКО ёки бошқа йирик халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланган ёки тан олинган бўлиши;
Камида тўртта саралаш босқичи мавжуд бўлиши.
Нуфузли халқаро танловлар ғолиблари учун пул мукофотлари:
Гран-при — 300 млн сўм;
1-ўрин — 300 млн сўм;
2-ўрин — 200 млн сўм;
3-ўрин — 100 млн сўм.
Республика танловлари ғолиблари учун эса қуйидаги мукофотлар белгиланган:
Гран-при — 100 млн сўм;
1-ўрин — 100 млн сўм;
2-ўрин — 50 млн сўм;
3-ўрин — 25 млн сўм.
Шунингдек, тасдиқланган низомда танлов ғолибларининг ўқитувчилари ва концертмейстерларини рағбатлантириш, нуфузли танловларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби ҳам назарда тутилган.












